Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Дуглас Коста, Матюиди, Чичарито ва унутилган Пато. Бэйл МЛСда рақобатга тайёрми?

Баҳо:
+ | -

UEFA Чемпионлар лигасининг 5 карра ғолиби Гарет Бэйл “Лос-Анжелес” клуби аъзосига айланди. Уэльслик футболчи ушбу жамоа билан бир йиллик шартнома имзолади.

МЛС (Major League Soccer) ажойиб тарзда ривожланмоқда – Лоренцо Инсинье (“Торонто”) ва Жоржио Кьеллини (“Лос-Анжелес”) ҳам ушбу лигага йўл олмоқда.

Ушбу чарм тўп усталаридан ташқари лигада кўплаб машҳур футболчилар бор.

Дуглас Коста – “Лос-Анжелес Гэлакси”

Адашиб қолманг: “Лос-Анжелес Гэлакси” ва “Лос-Анжелес” турли жамоалар. Бэйл Костага қарши ўйнайди.

“Бавария”да ўтган 2020/21 йилги мавсумдан сўнг, бразилиялик вингер ўз ватанига – “Гремио”га қайтди. Коста у ерда узоқ вақт қолмади ва 2022 йилнинг февралида “ЛА Гэлакси”га ўтди. Бироқ, Коста ҳали ҳам “Ювентус”га тегишли.

Хавьер Эрнандес – “Лос-Анжелес Гэлакси”

“Севилья” мексикалик ҳужумчининг Европадаги сўнгги клуби ҳисобланади. Чичарито айнан ўша ердан “Гэлакси”га кўчиб ўтди ва ҳатто сардорлик боғичини ҳам олишга муваффақ бўлди. Ҳозирда ҳар икки ўйинда битта гол ураётган Чичарито яхши статистика қайд этмоқда – 51 ўйинда 26 гол.

Алешандре Пато – “Орландо Сити”

Бир пайтлар бразилия футболининг келажаги сифатида қаралган ҳужумчи 2021 йилда “Орландо Сити” жамоасига қўшилди – аммо унинг муваффаққиятсизликлари ҳозиргача давом этмоқда. 21 ўйинда иккита гол ва учта голли узатма. Бу мухлислар Патодан кутадиган статистика эмаслиги аниқ.

Жердан Шақири – “Чикаго Файр”

Швейцариялик вингер “Ливерпуль”ни тарк этгач, “Лион”да ўз ўрнига эга бўла олмади – Франция клуби уни олти ойдан сўнг сотиб юборди. Энди Шақири МЛСни забт этишга ҳаракат қилмоқда – “Чикаго Файр” таркибида у аллақачон 11 ўйин ўтказиб, учта гол урган ва учта голли узатмани амалга оширган. Энг муҳими, ЖЧ-2022 олдидан унда барқарор ўйин амалиёти бор.

Виктор Ваньяма – “Монреаль”

“Саутгемптон” ва “Тоттенхэм”даги ўйинлари орқали яхши таниш бўлган кениялик ҳимоячи 2020 йилда МЛСга жўнаб кетди. “Монреаль”да Ваньяма “темир таянч” ўйинчиси, у камдан-кам ҳолларда захирага олинади. Виктор клуб сафида 70 та ўйинда 4 та гол ва 2 та голли узатмага муаллифлик қилган.

Киран Гиббс – “Интер Маями”

Лондоннинг “Арсенал” клубида 10 йил тўп тепган инглиз ҳимоячиси ҳозирда “Интер Маями”да ўйнайди. Киран жорий клубида доимий ўйин амалиётига эга эмас ва нари борса, у майдонда 80 дақиқадан кўпроқ вақт ўтказмайди.

Блез Матюиди – “Интер Маями”

Матюиди 2018 йилги Жаҳон чемпиони ҳисобланади, у 2020 йилда “Ювентус”дан “Интер Маями”га кўчиб ўтган эди. Ўтган мавсум Дэвид Бекхэм жамоасида Матюиди мунтазам ўйин амалиётига эга эди ва айрим беллашувларда ҳатто сардорлик боғичи ҳам унга ишониб топшириларди. Бироқ 2022 йилги мавсум учун "Интер Маями" рўйхатидан ташқарида қолди. Ўтган давр мобайнида Блез 48 ўйинда рақиблар дарвозасига 2 гол уришга муваффақ бўлди.

Гонсало Игуаин – “Интер Маями”

“Реал”, “Наполи” ва “Ювентус” клубларининг собиқ ҳужумчиси 2020 йил сентябрида МЛСга йўл олган эди. Ўшандан бери узун соқолли Гонсало “Интер Маями” сафида 51 та ўйин ўтказиб, 15 та гол уришга муваффақ бўлди.

Жозеф Мартинес – “Атланта Юнайтед”

Венесуэла терма жамоаси форвардининг Европадаги карьераси кутилганидек бўлмади – “Торино”даги уч йиллик фаолиятидан сўнг Мартинес МЛСни забт этишга йўл олди. Бу ажойиб бўлди – “Атланта” учун 139 та ўйинда Жозеф 105 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди (!).

Карлос Вела – “Лос-Анжелес”

Вела Бэйл билан бир жамоада ўйнайди.

“Арсенал”нинг собиқ ҳужумчиси тўрт йил олдин МЛСга кўчиб ўтган эди. “Лос-Анжелес”да Вела дарҳол етакчиликни қўлга олди – 116 учрашувда у 73 та гол урди ва 33 та голли узатмани амалга оширди.

Қайд этиш мумкин, МЛС профессионал футбол лигаси бўлиб, АҚШ ва Канададаги футбол лигалари тизимининг юқори дивизиони ҳисобланади. МЛС АҚШ футбол федерацияси томонидан рухсат этилган ва 28 та жамоага эга – 25 таси АҚШ ва 3 таси Канада клублари. МЛСнинг навбатдаги мавсуми март ойидан октябргача давом этади ва шу вақт ичида ҳар бир жамоа 34 та ўйин ўтказади. Ноябрь-декабрь ойларида ўн икки жамоа плей-офф турнирида иштирок этади, унда лига чемпиони аниқланади ва МЛС кубоги учун финал ўйини билан якунланади.

Турнир жамоалари, шунингдек, бошқа дивизионлар ва мамлакатлар жамоалари билан турнирларда – АҚШ очиқ кубоги, Канада чемпионати ва КОНКАКАФ Чемпионлар лигасида рақобатлашади.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 10:48, 26.06.2022.
Ўқилди: 4521 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.