Италиянинг “Интер” клуби келаси ҳафта “Челси” ҳужумчиси Ромелу Лукаку билан шартнома имзолайди.
Белгиялик футболчи Италия клубига ижара асосида қайтмоқда. Манбага кўра, Лукаку 29 июнь куни Милана етиб келади, тиббий кўрикдан ўтади ва шартнома имзолайди.
Ромелу 2019 йилдан 2021 йилгача “Интер” сафида тўп тўпган. У ўтган ёзда 115 миллион евро эвазига “Челси”га ўтган эди.