Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Бензема учун ўзгариш, ёшараётган ярим ҳимоя ва Азарнинг қайтиши. Янги мавсумда “Реал Мадрид” қандай ўзгаради?

Баҳо:
+1 | -

Бенземага ўринбосар керак

“Реал Мадрид” иккинчи дарвозабон Лунин борасида турли жамоалар билан музокара олиб бормоқда. Бироқ, жамоа Куртуага рақобатчи излаши керак. Бенземанинг ўрнини боса олувчи бирорта футболчи йўқ, Карим эса мавсумни юқори даражада ўтказди. Янги мавсумда клубни “Барселона”га қарши рақобатда қизиқарли саргузаштлар кутмоқда. Агар каталонияликлар Левандовски ва бир қатор ҳимоячилар билан шартнома имзоласа, янги мавсумда янада кучлироқ бўлиши аниқ. Карим Қатардаги Жаҳон чемпионати олдидан ўзини асраши керак. Шу боис “Реал Мадрид” захира ўриндиғига ёш ҳужумчи қидирмоқда.

Борха Майоралга ишониб қолмаслик керак, 28 ёшли Мариано Диас эса захира ўриндиғида ўтиришдан чарчаб, агентига янги клуб излашни айтган. Бразилиялик скаут Жуни Калафат эса ёш ҳужумчи Матеус Наcиментони Бенземага ўринбосар сифатида кўрмоқда. Бу мутахассис “Реал”нинг ҳозирги кундаги бир нечта асосий футболчиларини қидириб топган. Аммо жингалак сочли бразилиялик иқтидорнинг услуби Бенземага ўхшамайди. Уларни таққослаш ғалати, чунки 18 ёшли ҳужумчи Нуну Гомешга кўпроқ ўхшайди. “Ботафого” расмийлари трансфер учун 50 миллион евро сўрамоқда.

2024 йилга келиб Холанднинг шартномасидаги вариант фаоллашади. Перес норвегияликни 150 миллион евро эвазига сотиб олмоқчи.

Карвахаль суғуртага муҳтож

Дани Карвахалда юрак муаммоси ёки анъанавий жароҳатлар бўлмаса, клубда унга етадиган ҳимоячи йўқ. Бинобарин, ўнг қанотда ҳужумчи Васкеснинг саъй-ҳаракатлари ҳам, Вальехо каби захира варианти ҳам етарли. Аммо Лукас ўринбосар бўлишдан чарчаган ва унинг янги клуб излаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вальехо эса ўзи учун ижара вариантларини кўриб чиқиши мумкин. Бу ҳолатда ўнг қанотда Начо тўп тепиши эҳтимоли бор. Аммо директорлар кенгаши келажак учун ишлаши керак.

Ферлан Менди Марселодек ўринбосардан “қутулди”. Эндиликда, ички захиралар етарли ёки йўқлигини аниқлаш вақти келди. Энг ёмони, Рюдигер марказ ва ўнг томонда ўйнай олади холос, у тўп билан муомала қилишни билади, марказда унга Эдер Милитао тандем бўлади. Шу сабаб Давид Алабадан чап қанотда фойдаланиш мумкин. Агар ўнг қанот ҳимояси учун вариант топилмаса, Анчелоттида Родригодан латерал сифатида фойдаланиш эҳтимоли мавжуд. Аммо бу мантиқ бироз хавфли.

Марказда афсоналар ва ёшлар танлови

Анчелоттининг яна бир асосий вазифаси – Тчуамени, Вальверде ва Камавинга иштирокида уйғун трио ҳосил қилиш. Каземиро, Модрич ва Крооснинг қўллаб-қувватлаши билан “Реал Мадрид”нинг ёшлардан иборат буюк ярим ҳимоячилари етишиб чиқиши мумкин. Лекин бир-икки йил ичида Модрич ва Кроос жамоани тарк этади ва улардан кўп нарса ўрганиб қолиш керак.

Дунёнинг энг яхши таянч ярим ҳимоячиларидан бири – Каземиро эса ўзининг энг юқори спорт формасини тиклаб олмаса, захира футболчисига айланиб қолиши эҳтимоли катта. Анчелотти ҳимоя чизиғининг Карвахаль, Милитао, Рюдигер ва Алабадан иборат янгиланган кўринишини яратиши мумкин, аммо бу ҳимоя ишончли эмас.

Анчелотти учун Азардан воз кечиш вақти келди

Бэйл “Лос-Анжелес” билан шартнома тузди ва энди дам олиш кунларини АҚШ майдонларида гольф ўйнаш билан ўтказиши мумкин. Исконинг шартномаси ҳам бир неча кундан кейин тугайди ва Рюдигер испаниялик ҳужумкор ярим ҳимоячига тегишли бўлган 22-рақамни ўзи учун танлади. Искога “Рома” ва “Бетис” кўз тикмоқда. Асенсиода ҳам худди шундай муаммо бор. Бир нечта топ-клублар Марконинг хизматларига қизиқиш билдирган.

Ҳужумда Йович Бенземанинг ўрнида ҳаракат қилиши ёки 4-4-2 схемасида унинг вақтинчалик қаҳрамонига айланиши мумкин. Аммо жамоа Лукани ижарага бериб юборишни режалаштирмоқда. Яъни Дон Карло унга ишонмайди. Мбаппе бўйича келишувга ақлбовар қилмас миқдорда пул сарфланмагани учун “Реал Мадрид” бошқа позицияларни мустаҳкамлаш учун тежалган маблағ эвазига яна бир нечта футболчи харид қилиши мумкин. “Қироллик клуби”нинг аксарият мухлислари янги мавсумда Родриго ва Винисиуснинг ажойиб ўйин кўрсатишидан умидвор. Азарнинг олдида эса иккита йўл бор: янги мавсумда ўзидан кутилган ўйинни кўрсатиш ёки жамоани тарк этиш.

Сўнгги ўйинларда Модрич прессингларда у қадар фаоллик кўрсатмаяпти, шунинг учун марказда ўзилишлар пайдо бўлди. Каземиро икки футболчининг вазифасини бажара олмайди. Аксига олиб, мавсум аввалида барча футболчилар яхши ўйин кўрсатишини ҳеч ким кафолатламаган. Шу сабаб, трансферлар керак, айниқса, Ла Лига маош сарфлаш чекловини оширганидан сўнг. “Реал” Чемпионлар лигасида 160 миллион евро ишлаб олган. Катта эҳтимол билан Тчуамени ва Рюдигер жорий трансфер ойнасида Анчелотти сотиб олишни режалаштирган сўнгги футболчилар бўлиб қолмайди.

 

 

 

Киритилди: 21:41, 26.06.2022.
Ўқилди: 7956 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.