Ўтган йилнинг декабрь ойида Каталония клуби вакиллари Ферран Торреснинг трансфери бўйича музокара ўтказиш бўйича Манчестерга келганида "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Бернарду Сильва ўзини каталонияликларга тавсия қилган, деб хабар бермоқда Mundo Deportivo.
Манбага кўра, португалиялик футболчи болалигиданоқ "Барселона"да ўйнашни орзу қилган. Бернарду Сильва испан клуби вакиллари билан учрашиб, уларга ўз хизматларини таклиф қилган. Аввалига бу гап ҳазил сифатида қабул қилинган, бироқ кейинроқ "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси расмийлардан бирига хабар йўллаб, "Барселона"га ўтиш истагини билдирган.
27 ёшли футболчи ўтган мавсумда "Манчестер Сити" сафида 50та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол урган ва 7 та голга ассистентлик қилган. Transfermarkt портали Бернарду Сильвани 80 миллион еврога баҳоламоқда.