Кириш Регистрация
19/09 00:00 Эспаньол 1-3 Эльче
19/09 00:00 Брентфорд 3-0 Челси
19/09 16:30 Тоттенхэм 2-3 Астон Вилла
19/09 17:00 Осасуна 1-1 Райо Вальекано
19/09 18:00 Машъал 1-2 Пахтакор
19/09 18:00 Болонья 1-1 Торино
19/09 18:00 Удинезе 0-1 Кальяри
19/09 19:00 Брайтон 3-0 Арсенал
19/09 19:00 Эвертон 1-0 Ипсвич
19/09 19:00 Ньюкасл 2-1 Халл Сити
19/09 19:15 Атлетик Бильбао 0-0 Алавес
19/09 20:15 Бунёдкор 2-1 Бухоро
19/09 21:00 Рома 2-2 Интер
19/09 21:30 Сельта 5-0 Расинг
19/09 21:30 Ноттингем Форест 0-1 Ковентри Сити
19/09 23:45 Венеция 0-2 Лацио
20/09 00:00 Севилья 1-3 Барселона
20/09 10:00 Эрон 0-0 Хитой
20/09 12:00 Гонконг - Таиланд
20/09 15:00 КХДР - БАА
20/09 15:30 Фиорентина - Наполи
20/09 15:30 Япония - Қирғизистон
20/09 17:00 Хетафе - Малага
20/09 17:15 Андижон - Насаф
20/09 18:00 Сурхон - Қўқон-1912
20/09 18:00 Фрозиноне - Комо
20/09 18:00 Парма - Женоа
20/09 18:00 Борнмут - Ливерпуль
20/09 18:00 Лидс - Кристал Пэлас
20/09 18:00 Манчестер Сити - Сандерленд
20/09 19:00 Сўғдиёна - ОКМК
20/09 19:15 Атлетико - Реал Мадрид
20/09 19:30 Локомотив - Нефтчи
20/09 20:30 Фулхэм - Ман. Юнайтед
20/09 21:00 Ювентус - Аталанта
20/09 21:30 Депортиво - Бетис
20/09 21:30 Вильярреал - Леванте
20/09 23:45 Милан - Лечче
21/09 00:00 Валенсия - Реал Сосьедад
21/09 20:15 Хоразм - Қизилқум

Ана, холос! «Раққос дарвозабон»

Баҳо:
+ | -

ЖЧ-2022нинг сўнгги иштирокчиларидан бирига айланган Австралия термаси қитъалараро «плей-офф»да Перу жамоаси тўсиғидан ўтишни уддалади.

Асосий воқеа 120 дақиқалик ўйиндан сўнг содир бўлди - бу ерда нафақат пенальтилар серияси, балки «кенгурулар»нинг унга тайёргарлиги алоҳида эътиборга молик.

Австралия термаси бош мураббийи Грэм Арнольд жамоа сардори ва асосий кипер Мэттью Райан ўрнига «Сидней» посбони Эндрю Редмэйн­ни туширди - у эса пенальтилар серияси давомида ўзининг ўзгача «рақс»лари билан рақибларни чалғитишга уринди. Бир вазиятда тўсинга сакраса, кейингисида ўтириб олди. Тўғри, дастлабки бешта зарбада унинг ҳаракатлари унчалик самара келтирмади - фақат Адвинкула устунни нишонга олди. Ҳал қилувчи олтинчи зарбани эса Редмэйн қайтариб, қаҳрамонга айланди. 

Эндрю 33 ёшда, авваллари ҳеч қачон Австралия ташқарисида тўп сурмаган, бу унинг термадаги иккинчи ўйинидир. Уни пенальтиларни бартараф этиш бўйича мутахассис дейиш ҳам тўғри бўлмаса керак - 16та ҳолатда 4та зарбани қайтарган.

Маълумот учун, Австралия термаси қаторасига бешинчи марта ЖЧ йўлланмасига эга чиқди - «яшил қитъа» вакиллари 2006 йилдан буён мундиални ўтказиб юборишмаяпти. Лекин фақат ЖЧ-2006да гуруҳдан чиқиб, 1|8 финалда ғалати пенальти туфайли италияликларга ютқазишганди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:50, 26.06.2022.
Ўқилди: 2565 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик