"Арсенал" ҳужумчи борасидаги ҳаракатларини тўхтатди. Хабарларга кўра, "Лидс" футболчиси Рафинья учун курашда "Арсенал" ортиқ иштирок этмайди. Бунга асосий сабаб бразилиялик футболчининг "Барселона"га кетишни маъқул кўраётганидир.
"Арсенал" яқин-орада Габриэль Жезуснинг харидини расман эълон қилади. Шунга қарамай, Лондон жамоаси Рафинья учун ҳам курашаётган эди.