Кириш Регистрация

Рой Хожсон: "Кейхиллнинг жароҳати жиддий бўлса - яна бир муҳим ўйинчидан айриламиз"

Баҳо:
+ | -

Англия терма жамоаси бош мураббийи Рой Хожсон Бельгия билан бўлиб ўтган ўртоқлик учрашувидан (1:0) сўнг ҳимоячилар Гари Кейхилл ва Жон Терриларнинг соғлиги ҳақида фикр билдирди.

"Агар Кейхилл иягини синдириб олган бўлса - Польшага сафар олдидан биз яна бир муҳим ўйинчимиздан айриламиз. Агар унинг ияги синмаган бўлса, у жамоада қолиши мумкин ва мен унга ўйнашни маън қилмайман.

Мен Терри тўғрисида ҳам хавотир оляпман. Жоннинг тизза ости мушакларида муаммолар бор. Бу чарчоқ аломатидир, аммо аниқ ташҳис якшанба куни қўйилади", - дея Хожсоннинг сўзларини келтиради AFP.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Англия термасини турли жароҳатлар билан Фрэнк Лэмпард, Гарет Бэрри ва дарвозабон Жон Раддилар тарк этишганди.

Манба: sports.ru
Киритилди: 10:43, 03.06.2012.
Ўқилди: 5898 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик