Ўзбекистон ҳамда Эрон миллий терма жамоалари ўртасидаги учрашув якунига етганидан сўнг, иккала жамоа бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Дастлаб, Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Вадим Абрамов журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди
Вадим Абрамов: Ўйин ҳақида гапиришни истамайман. Тўғридан-тўғри саволларга ўтишингизни сўрардим.
- Тотал тўп назорати журналистлар тилида «абрабарса» деб аталувчи тактикангиз бугун яна бир бор қарши хужум олдида ожиз бир тактика эканлигини кўрдик. Қарши ҳужум усулига, қарши қачон бирор чора ўйлаб топасиз? (Бобомурод Абдулла саволи)
- Мени ўрнимга мураббий бўлсангиз ўзнгиз хоҳлаган ишингизни қиласиз! Ҳар сафар Сиз савол берганингизда тепа сочим тикка бўлади!
- Ўйиннинг охирида фақат гол ўтказяпмиз, бу нимадан далолат, деб ўйлайсиз?
- Буни бир нарса билан изоҳлай олмайман. Ўйинда истаган вақтида гол бўлиши мумкин. Биз ўйинни охрида эмас, биз ҳар қачон гол ўтказиб юбормаслигишимиз керак.
- Бугунги ўйин натижасига ўртоқлик учрашуви ташкил қилинмагани ўз таъсирини ўтказди. Балки, энди Терма жамоалар марказига кириб ўртоқлик ўйинларини ташкил қилиб беришларини сўраб мурожаат қиларсиз?
- Бу ўйинда ҳеч қандай айбдорни топмоқчи эмасман. Ҳеч қандай трагедияни кўрганим ҳам йўқ. Айбдорни қидиришни ҳам кераги йўқ. Ҳаёт давом этяпти. Бу нарсани шогирдларимга тушунтиришга ҳаракат қиламан. Футбол мағлубиятлардан иборат. Бугунги мағлубиятни хозирдан унунтишимиз керак. Япониялик ҳакам хақида гап кетганда эса мен жуда ҳам ёмон аҳволга тушиб қоляпман. Бугун у ғайритабиий қарорлар чиқарди.
- Одил Аҳмедовни икки-уч хил позицияда ўйнатдингиз. Бунинг сабаби нимада?
- Ўйинни кучайтириш учун уни олдинги чизиқга қўйгандим. Бу билан ўйинга рангбарангликни бермоқчийдим ва ғалаба қозонмоқчи эдик.
- Ливан билан ўйиндаги режангиз қандай?
- Биз эртагаёқ бу мағлубиятни унутамиз. Мағубиятга қарамай бизни ғалаба қозонишмиз керак!