"Кардифф" эгаси Венсан Тан клуб ҳужумчи Гарет Бэйл учун курашиб кўрганини тасдиқлади.
"Биз Гаретга жуда қизиқдик, у биз учун катта ёрдам бўларди. Шахсан менимча, "Лос-Анжелес"нинг таклифи унинг рад этиши учун жуда жозибали эди. У келишни жуда хоҳлади, аммо гап фақат пулда эмас эди”, - деди Тан Mirror нашрига.
32 ёшли уэльслик футболчи арафасида "Лос-Анжелес" клуби билан шартнома имзолади. Битим бир йилга мўлжалланган бўлиб, яна бир мавсумга узайтириш мумкин.