Кириш Регистрация

Тюрам Францияда фаолиятини давом эттиради

Баҳо:
+ | -

Мёнхенгладбахнинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Маркус Тюрам тез орада клубини ўзгартириши мумкин. Журналист Руди Галеттининг хабар беришича, 24 ёшли ҳужумчи "Ницца"га ўтишга яқин турибди.

Ушбу ёзда футболчи агентини ўзгартирган, шундан сўнг у клубини ўзгартириш истагини билдирган.

24 ёшли Тюрамнинг "Боруссия" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 20 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўтган мавсумда у Бундеслиганинг 21 ўйинида 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.

Маълумот ўрнида, Маркуснинг укаси Кефрен Тюрам "Ницца"да ўйнайди. Улар Франция терма жамоасининг машҳур собиқ ҳимоячиси, жаҳон ва Европа чемпиони Лиллиан Тюрамнинг ўғилларидир.

Киритилди: 05:24, 29.06.2022.
Ўқилди: 1640 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.