"Вест Хэм" "Аталанта" ҳимоячиси Йоахим Мелега қизиқиш билдирмоқда.
La Gazette Dello Sport хабарига кўра, Премьер-лиганинг бир қатор клублари Мелени диққат билан кузатиб бормоқда, жумладан, 25 ёшли данияликни ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган "Вест Хэм".
Миш-мишларга кўра, "Аталанта" бош мураббийи Жан-Пьеро Гасперини футболчининг сотилишига қарши эмас.
Меле "Аталанта"га 2021 йилнинг январида "Генк"дан 13,7 миллион евро эвазига ўтганди.
Бергамо клуби энди футболчи учун камида 18 миллион евро олмоқчи.