Кириш Регистрация
30/01 11:00 Саудия Арабистони 0-2 Эрон
30/01 13:00 Австралия 2-4 Ўзбекистон
30/01 15:00 Малайзия 0-7 Афғонистон
30/01 17:00 Тожикистон 0-3 Япония
31/01 00:45 Лацио 3-2 Женоа
31/01 01:00 Эспаньол 1-2 Алавес
31/01 18:00 Реал Овьедо - Жирона
31/01 19:00 Пиза - Сассуоло
31/01 20:00 Лидс - Арсенал
31/01 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
31/01 20:00 Брайтон - Эвертон
31/01 20:15 Осасуна - Вильярреал
31/01 22:00 Наполи - Фиорентина
31/01 22:30 Леванте - Атлетико
31/01 22:30 Челси - Вест Хэм
01/02 00:45 Кальяри - Верона
01/02 01:00 Эльче - Барселона
01/02 01:00 Ливерпуль - Ньюкасл

"Челси" Эден Азарнинг қўлга киритилганини расман эълон қилди

Баҳо:
+ | -

"Челси" Франциянинг "Лилль" клуби вингери Эден Азарни харид қилганини расман эълон қилди. Битим 32 миллион фунт-стерлингга баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада 21 ёшли белгиялик ўз твиттерида "Чемпионлар Лигаси ғолибини танлагани"ни маълум қилган эди. Душанба куни Азар, ниҳоят, тиббий кўрикдан ўтди ва янги клуби билан шартнома имзолади.

Ўтган мавсумда 48 ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 21 бор аниқ нишонга олган Азарни Англиянинг етакчи клублари: "Манчестер Сити", "Манчестер Юнайтед", "Тоттенҳэм" ва "Арсенал" ўз сафига қўшиб олиш учун "ов" бошлашган эди. Сўнгги пайтларда Азар бир-бирини инкор этувчи интервьюлар бера бошлаган, бироқ алал-оқибатда ўз карьерасини "Челси"да давом эттиришга қарор қилган эди.

"Мен бу ерга ўтишимни расмийлаштираётганимдан шодман. Бу ажойиб клуб ва мавсум бошланишини интиқлик билан кутмоқдаман", — деган у.

Энди терма жамоаси Евро-2012 да иштирок этмаётган Азар ёзги таътилга чиқади ва ўзининг янги клубдошлари билан мавсумолди тайёргарлиги чоғида учрашади.

Қайт этиб ўтиш жоизки, Азар "Вердер" вингери Марко Мариндан сўнг мавсум оралиғида "Челси" қўлга киритган иккинчи футболчи ва "кўклар"нинг бельгиялик тўртинчи ўйинчиси ҳисобланади. Маълумки, "Стэмфорд Бриж"даги клуб ёш ва иқтидорли футболчилар — Тибо Куртуа, Ромелу Лукаку ва Кевина Де Брюйнеларнинг ҳам ҳуқуқига эгалик қилади.

Манба: http://fapl.ru
Киритилди: 21:58, 04.06.2012.
Ўқилди: 5691 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.