"Ювентус" бош директори Маурицио Арривабене ҳимоячи Маттейс де Лигтнинг "Челси"га ўтиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
"Футболчилар клубни тарк этмоқчи бўлганида уни сақлаб қолишнинг иложи йўқ, аммо музокараларда иштирок этаётган уч томон ҳам қаноатлантирилиши керак", - дея Арривабане сўзларини келтирмоқда Tuttosport.
2021/22 йилги мавсумда де Лигт “Ювентус” сафида барча турнирлар доирасида 42 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.