Кириш Регистрация
13/06 06:00 АҚШ 4-1 Парагвай
13/06 23:59 Қатар 1-1 Швейцария
14/06 03:00 Бразилия 1-1 Марокаш
14/06 06:00 Гаити 0-1 Шотландия
14/06 09:00 Австралия 2-0 Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср

Премьер-лигадаги йирик трансферлар қанчалик ўзини оқлаган?

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионати дунёнинг энг қизиқарли лигаси ҳисобланади. Шу сабабдан бу чемпионатда йирик трансферлар амалга оширилиши табиий ҳолат. Келинг, лига тарихидаги ўзига хос трансферларни кўриб чиқамиз.

“Манчестер Сити”: Жек Грилиш

Грилиш 2021/2022 йилги мавсум олдидан "шаҳарликлар" сафига қўшилди: "Астон Вилла" трансфердан 117,5 миллион евро ишлаб олди. Бу трансфер Премьер-лига тарихидаги энг қиммат трансфер саналади.

"Ливерпуль": Виржил ван Дейк

Ван Дейк 2017/2018 йилги мавсум бошланишидан олдин "Саутгемптон"дан "Ливерпул"га
ўтган эди. Трансфер суммаси 84 миллион евро ва бу ўзини тўлиқ оқлади.

"Челси": Ромелу Лукаку

Айнан "Интер"дан Лукакуни сотиб олишга "Челси" энг кўп пул сарфлаган. 2021/2022 йилги мавсум олдидан лондонликлар бельгиялик ҳужумчи учун 113 миллион евро ажратишди ва бир мавсумдан сўнг Лукаку Миланга ижарага берилди. Кўриниб турибдики, бу харид ўзини ҳеч қанақасига оқлагани йўқ.

"Арсенал": Николас Пепе

"Арсенал"нинг энг йирик трансфери "Лилл"дан Пепе учун 80 млн евро бўлган. Ҳужумчи 2019/2020 мавсум олдидан жамоага келиб қўшилганди.

"Манчестер Юнайтед": Поль Погба

"Манчестер Юнайтед" 2016/2017 йилги мавсум олдидан Погбани "Ювентус"дан қайтариш учун 105 миллион евро сарфлади. Шартнома муддати тугагач, Поль клубни тарк этиб, “Ювентус”га қайтди.

"Тоттенхэм": Тангуй Н'Домбеле

2019/2020 йилги мавсум олдидан "Лион"дан Тангуй Н'Домбеле "Тоттенхэм"га ўтди. Трансфер суммаси 60 миллион еврони ташкил қилди.

"Вест Хэм": Себастен Аллер

"Вест Хэм" 2019/2020 йилги мавсум олдидан Аллер учун 50 миллион евро тўлаган. Футболчи "Айнтрахт"дан Англияга кўчиб ўтди, икки мавсумни жамоада ўтказди ва "Аякс"га сотиб юборилди.

“Эвертон”: Гилфи Сигурдссон

49,40 миллион евро эвазига Сигурдссон 2017/2018 йилги мавсум олдидан "Суонси"дан "Эвертон"га ўтган эди. Ҳозир футболчи тергов остида ва суд жараёнини кутмоқда: у клубнинг 2021/2022 йилги мавсум учун қайдномасига киритилмаганди ҳам.

“Ньюкасл”: Жоэлинтон

Жоэлинтон "Хоффенхайм"дан Премьер-лигага ўтди, "Ньюкасл" 2019/2020 йилги мавсум олдидан футболчи учун 44 миллион евро тўлаган. Бу сумма ўша вақтдаги “Ньюкасл” учун катта пул ҳисобланарди.

“Лестер”: Юри Тилеманс

Тилеманс 2019/2020 йилги мавсум олдидан “Монако”дан “Лестер”га 45 миллион евро эвазига кўчиб ўтди ва бу мавсумдан кейин топ клублар назарига тушди. Юрига хатто “Реал”дан ҳам қизиқиш бўлгани ҳаиқда хабарлар тарқалди.

Киритилди: 13:23, 30.06.2022.
Ўқилди: 3530 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик