Кириш Регистрация
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья 1-0 Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич 1-1 Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи 1-0 Рома
24/11 22:30 Леганес 0-3 Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио 3-0 Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао 1-0 Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе
26/11 00:45 Венеция - Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл - Вест Хэм

Николай Валуев ўзбек боксидаги ўзгаришлар ҳақида фикр билдирди

Баҳо:
+ | -1

Бир неча кун аввал Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов Куба бокс мактаби асосчиси бўлган Бокс федерациясининг янги маслаҳатчисини жамоатчиликка тақдим этган эди.

Ўтган ҳафтада Карлос Вильянуэва бошчилигида ишчи гуруҳ республика ҳудудларига танишув сафари билан борган эди.

Кубалик мутахассис бокс бўйича спорт мактаблари ва спорт-таълим муассасаларида яратилган шарт-шароитларга эътибор беради. Қашқадарё, Навоий ва Самарқанд вилоятларида тренерлар иштирокида долзарб масалалар муҳокама қилинган ҳолда ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Сакен Полатов янги маслаҳатчи фаолияти ҳақида фикр билдирар экан, шундай деди: «Назаримда, Карлос жуда мутаносиб стратегияга эга. Жойларда узлуксиз ва баъзан мунтазам ишламасдан туриб, бокснинг барқарор ривожланишига эришишнинг иложи йўқ. Ҳа, Ўзбекистон бокснинг энг кучли давлатлари қаторида муносиб ўрин эгаллайди, аммо бу энг йирик натижа деб ким айтади? Ишончим комилки, янги мутахассисимиз натижаларни сезиларли даражада оширишга ёрдам беради».



Ҳар учала вилоятда Бокс федерацияси делегацияси ёш спортчилар билан учрашувлар ўтказди ва Карлос Вилянуева мураббийлар штабига тавсиялар бериб, ишни ташкил этиш бўйича ўз қарашларини тақдим этиб, бўлажак чемпионларни тайёрлашнинг янги усулларини билан бўлишди.

Россиялик спортчи ва сиёсатчи Николай Валуев ички боксни ислоҳ қилиш борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди: «Ўзбекистонлик ҳамкасбларимни табриклайман. Офарин, тўғри иш қилинди, Куба мактаби совет мактабидан чиққан. Ўзбекистон ҳақида гапирадиган бўлсак, уларнинг боксчилари халқаро мусобақаларда юқори савияда натижалар кўрсатишмоқда. Айни дамда, ҳар қандай спорт тури тизимга муҳтож, дўстларимиз ҳам шундай йўлдан бораётгани қувонарли. Жисмоний маданият асосларини том маънода болалар боғчасидан жорий этиш лозим, лекин кўпроқ даражада, албатта, ўрта ихтисослик босқичидан бошлаб, Россияда бу тизим қисман тарк этилган, аммо унинг баъзи элементлари ҳозирда тикланмоқда.

Бу борада мамлакат раҳбариятининг ўрни катта, деб ўйлайман. Бу спорт тизимини, жумладан, мактаб таълими даражасида ривожланишини рағбатлантиришнинг ягона йўли. Фақат бу ҳолатда, натижа учун қайғурадиган иштиёқли одамлар маълум бир спорт турининг бошида туриши шарти билан тизим изчил ва самарали бўлади. Ўйлайманки, Ўзбекистонда ҳаммаси бир вақтга тўғри келди».

Эслатиб ўтамиз, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Ўзбекистонда боксчиларни тайёрлашнинг Миллий стандарти ишлаб чиқилиб, уни Ўсмирлар спорт мактаби, бокс мактаблари ва олимпия захиралари коллежларида жорий этиш режалаштирилган. Бу янги юлдузлар номларини кашф қилиш йўлидаги самарали танлов учун қўшимча туртки беради.

Киритилди: 20:05, 30.06.2022.
Ўқилди: 4504 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.