Кириш Регистрация

Рўзиқул Бердиев «Насаф» нима учун сўнгги баҳсларда дуранг ўйнаётганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Суперлиганинг 13-тури доирасида бўлиб ўтган «Олимпик» клубига қарши ўйин (2:2) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Оғир ўйин бўлди. Буни ўзимиз ҳам кутган эдик. «Олимпик» тўпни назорат қилишини, кескинроқ ҳаракат қилишини, ёш ўйинчилар кўпроқ югуришини футболчиларимиз билишарди. Биз нафақат ҳимояда, балки ҳужумда ҳам самаралироқ ўйнашимиз кераклигини шогирдларимга уқтиргандим. Аммо бундай бўлмади.

Таркибимиз узун эмаслиги туфайли ўйинларда ротацияларни амалга ошира олмаяпмиз. Шунинг учун сўнгги ўйинларда дуранг ўйнаяпмиз. Ҳар бир баҳсни қийин ўтказяпмиз. Бугун ҳужумчимиз Ҳусайн Норчаевнинг йўқлиги ҳам билинди.

Барча ўйинлар қийин бўляпти. Фарғонадаги ўйинда ҳам очко йўқотдик, аммо ўшанда аҳволимиз бундан ҳам оғир эди. Йигитларда ғалаба учун иштиёқ бор, аммо бунга куч етмаяпти", — деди Рўзиқул Бердиев.

Киритилди: 23:23, 30.06.2022.
Ўқилди: 3971 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик