Велоспорт бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Олга Забелинская машҳур «UCI» профессионал пойгаси – "Jiro d'Italia Donne" босқичида иштирок этмоқда. Бу Ўзбекистон велоспортчиларининг бу каби нуфузли пойгада биринчи иштироки ҳисобланади.
30 июндан 10 июлга қадар 10 босқичда ўтказиладиган велопойгада жами 24 та профессионал жамоа вакилларидан иборат 144 нафар велопойгачи қатнашмоқда. Мусобқа соврин жамғармаси 250 000 евро.
Таъкидлаш лозим, жорий йилнинг 18-21 июнь кунлари Швейцарияда бўлиб ўтган мусобақада ҳам Олга Забелинская муваффақиятли иштирок этган эди.