Туриннинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Душан Влахович янги мавсумда бошқа рақамда майдонга тушади.
Қишқи трансфер бозорида "кекса синьора" сафига қўшилган ҳужумчи еттинчи рақамни олганди. Энди у янги мавсумда тўққизинчи рақамда тўп суради. Бу ҳақда “Ювентус” расмий сайтида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, "Ювентус" таркибида тўққизинчи рақамда Альваро Мората тўп сурганди.
Влахович ўтган мавсумда “Ювентус” сафида А сериянинг 15 та ўйинида 7 та гол урди. Мавсумнинг биринчи ярмида сербиялик ҳужумчи “Фиорентина” сафида 21 та ўйинда 17 та гол урди.