Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа 2-2 Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна 2-0 Локомотив
24/11 18:00 Осасуна 2-2 Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон 2-3 Ливерпуль
24/11 19:00 Торино 1-1 Монца
24/11 19:00 Комо 0-2 Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

АГМК - «Навбаҳор» ўйинига мухлис назари

Баҳо:
+ | -

Биз бугун сизга «Бабаян Олмалиқни маҳв этиш учун беш минг кишилик қўшин кифоя килди» рукни орқали кечаги ўйин тўғрисидаги кичкинагина фикримизни ҳавола этамиз. Қани унда тайёр бўлсангиз, бошладик.

Хабарингиз бор, кеча Суперлига 13-тур доирасида турнинг марказий учрашуви АГМК ва "Навбаҳор" жамоалари ўртасидаги учрашув Олмалиқ шахрида бўлиб ўтди, ҳа Олмалиқ шахрида. Лекин, ўйинни кузатган одам бу учрашув Наманганда бўлган дейиши тайин. Сабаби шу куни ўйинни бевосита ўйингоҳдан туриб кузатиш мақсадида қарийб беш мингга яқин наманганликлар ўз суюкликлари ортидан Олмалиққа етиб келишди, шунчаки браво. Айрим жамоалар ўз уйларида шунча мухлис йиғишни орзу қилиб туришганда, "Навбаҳор" шунча мухлиси билан сафарга боряпти. Ушбу ҳолатда беэхтийор, «Бу жамоа мухлисларига фақат чемпионлик ярашади» деворасан киши.

Келинг, энди ўйинга тўхталиб ўтамиз.

Ўйин тенг курашлар остида бошланди. Учрашувда ҳисоб 2-дақиқадаёқ очилиши мумкин эди. «Лочинлар» маэстро'си Жамшид Искандеровнинг ўнг қанотдан ҳаволатиб жарима майдони ичига ошириб берган тўпини Рустам Ашурматов дарвозага йўллади бироқ, тўп дарвоза устунига тегиб майдонга қайтди. «Лочинлар»ни дастлабки голи барибир ўзини узоқ куттирмади. Учрашувнинг 10-дақиқаси ўтиб бораётган бир вақтда Жамшид Болтабоевнинг Модрич услубидаги заргарона узатмасини қабул қилиб олган Жамшид Искандеров бир урунишда тўпни тўхтатмасдан дарвозабон устидан ҳаволатиб «Парашют» услубида дарвозага йўллади ва меҳмонларни олдинга олиб чиқди — 0:1. Ушбу вазиятда икки Жамшид'лар катта саҳнага чиқишганини эътироф этиш лозим. Сиз, голдан кейинги ҳолатни ҳис қилмоқчи бўлсангиз бунинг учун "Навбаҳор" мухлислари орасида бўлишингиз керак бўлади. Улар шу куни шу даражада мухлислик қилишдики, "Навбаҳор" ғалаба қозонмасдан бошка иложи йўқ эди.  Шундан кейин ҳам ҳар икки жамоада бир қатор имкониятлар пайдо бўлди. Лекин, биринчи бўлимда дарвозаларга бошқа тўп киритилмади ва жамоалар танаффусга шу ҳисобда чиқиб кетишди.

Иккинчи бўлим майдон эгалари устунлигида бошланди ва ўйиннинг 48-дақиқасида мувозанатни тиклашди. Санжар Турсуновнинг узатмасини қабул қилиб олган Шоҳруҳ Гадоев Ўткир Юсуповни ожиз қолдирди — 1:1.

Жавоб голидан кейин меҳмонлар устози майдонга янги кучларни ташлади ва якунда бу ўзини оқлади. Учрашув асосий вақтининг якунланишига тўққиз дақиқа қолган бир вақтда "Навбаҳор"нинг «Майкон»и Даврон Ҳошимов тўпни ўнг қанотдан ҳаволатиб АГМК жарима майдони ичига ташлаб берди. Ушбу вазиятда ҳаммадан баланд сакраган Зоран Марушич тўпни боши билан Валижон Раҳимов қўриқлаётган дарвозага йўллади ва меҳмонларни олдинга олиб чиқди — 1:2. Голдан кейин эса меҳмонлар ўтирган трибуна чинакамига «ёнди». Ўйиндан кейин эса наманганлик мухлислар ҳайкириғи Олмалиқнинг чекка еридаги одамларни ҳам «ваҳимага» солгани ҳақида гап сўзлар тарқалди.

Мен бекорга мухлисларни кўп тилга олмаяпман. Кеча "Навбаҳор" мухлислари жуда катта куч эди. Биз хоҳлардикки, бошқа жамоа мухлислари ҳам шу мухлислардан ўрнак олишса...

Шу тариқа, ўйин «Лочинлар»нинг ғалабаси билан якунланди.

Айни дамда, "Навбаҳор" 12 ўйиндан сўнг 24 очко жамғариб турнир жадвалида карвонбоши бўлиб турибди. Самвел Бабаян шогирдлари 5 июль санасида қолдирилган тур ўйинида "Олимпик"ка қарши меҳмонда саф тортишади.

Олимжон Аҳмедов.

Манба: https://t.me/Futbol_Kundalik
Киритилди: 12:21, 02.07.2022.
Ўқилди: 2514 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.