"Челси" клуби бош мураббийи Томас Тухель португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ўз жамоасига олиб келинишига қарши.
Transfer News Live нашри хабарига кўра, Тухель 37 ёшли португалиялик билан шартнома имзолашга қатъиян қарши. Тухелнинг фикрича, тажрибали ҳужумчи унинг ўйин услубига мос келмайди. Томасга янада бақувват ва прессинг уюштирадиган футболчи керак.
Аввалроқ "кўклар"нинг янги хўжайини Тодд Бёли агенти Жорже Мендес билан Роналдунинг трансфери борасида музокаралар олиб боргани хабар қилинганди.
Криштиану ушбу ёзда клубнинг трансфер бозоридаги ёмон ўйини туфайли "Манчестер Юнайтед"ни тарк этишни режалаштирмоқда.