Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида бокс бўйича халқаро "Елорда кубоги" мусобақаси ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Бугун мусобақа доирасида ярим финал баҳслари якунига етди.
Эркаклар ўртасидаги беллашувларда Асилбек Жалилов Ҳиндистон, Саиджамшид Жафаров ва Лазизбек Мулложонов Қозоғистон вакилларини мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди.
Шаҳзод Музаффаров, Адҳамжон Муҳиддинов, Дилшод Абдумуродов, Мужибилло Турсунов ва Жаҳонгир Зокиров, афсуски, ярим финалда имкониятни бой бериб, бронза медали билан юртимизга қайтадиган бўлди.
Қизлар ўртасидаги беллашувларда эса Сабина Бобоқулова, Нигина Ўктамова ва Ситора Турдибекова ярим финалда ғалабага эришди. Кеча Феруза Казакова ҳам финал йўлланмасини қўлга киритганди.
Эртага ўтказиладиган финал баҳсларида 7 нафар боксчимиз рингга кўтарилади:
Эркаклар:
-48 кг: Асилбек Жалилов - Темиртас Жуссупов (Қозоғистон)
-75 кг: Саиджамшид Жаффаров - Фелесиано Мартинес (Куба)
+92 кг: Лазизбек Мулложонов - Дамир Тоибай (Қозоғистон)
Аёллар:
-50 кг: Сабина Бобоқулова - Намики Цукими (Япония)
-52 кг: Феруза Казакова - Жана Шекербекова (Қозоғистон)
-54 кг: Нигина Ўктамова - Боро Жамуна (Ҳиндистон)
-57 кг: Ситора Турдибекова - Карина Ибрагимова (Қозоғистон)
Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати