"Интер" ҳимоячиси Дензел Дюмфрис "Манчестер Юнайтед"га ўтишдан бош тортмоқчи, деб хабар беради Calciomercato.
Манба берган хабарга кўра, 26 ёшли футболчининг "Интер" билан шартномаси 2025 йилга қадар тузилган ва у шартнома якунига қадар жамоада қолишни истайди.
Олдинроқ “МЮ” ҳимоячи учун 30 миллион евро тўлашга тайёрлиги ҳақида хабар берилганди. "Бавария" ҳам ўзини футболчига даъвогарлик қилмоқда.
Дюмфрис ўтган мавсумда 45 ўйин ўтказиб, 5 гол ва 7 голли узатмани амалга оширган.