Ярим ҳимоячи Калвин Филлипс "Лидс"дан "Манчестер Сити"га ўтиши ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. Футболчининг трансфери бугун эълон қилинди.
“Бу жуда яхши туйғу. Ҳаммаси ҳал қилинди, мен жуда хурсандман. Мен расман “Манчестер Сити” футболчисига айландим. Бу, албатта, фаолиятимдаги тўғри қадамдир. Сўнгги бир неча йил ичида мен "Лидс"да яхши иш қилдим», - деди Филипс клуб матбуот хизматига.
Ярим ҳимоячининг трансфери "шаҳарликлар"га 45-50 миллион фунтга тушиши хабар қилинганди.
26 ёшли футболчи "Лидс"да саккиз мавсумда 234 ўйин ўтказиб, 14 гол урган ва 14 голга ассистентлик қилган.