Ярим ҳимоячи Кристиан Эриксен фаолиятини қаерда давом эттириши маълум бўлди. The Athletic хабарига кўра, даниялик футболчининг янги клуби "Манчестер Юнайтед" бўлади.
Эриксен узоқ ўйланиб, клубга оғзаки розилик бериб, “Манчестер Юнайтед”га ўтишга қарор қилди. Шу тариқа, даниялик футболчи "Брентфорд" билан шартномани узайтиришдан бош тортди.
Эриксен аввалроқ Англиянинг бошқа топ-клуб – Лондоннинг “Тоттенхэм” клубида ўйнаган, у сўнгги дақиқада ярим ҳимоячи билан шартнома имзоламасликка қарор қилган. Кристиан ҳамон "шпорлар" тарихидаги энг яхши ассистент бўлиб турибди.