"Бешиктош" ҳужумчиси Кайл Ларин "Брюгге" билан шартнома имзолади, дея хабар беради клуб расмий сайти.
Канада терма жамоасининг энг яхши тўпурари ҳисобланган 27 ёшли ҳужумчи билан келишув 2025 йилнинг 30 июнига қадар тузилган.
Ўтган мавсумда Ларин "Бешиктош" сафида 38 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва голли узатмани амалга оширди. Канада терма жамоаси билан бирга ҳужумчи 2022 йилги жаҳон чемпионатига йўл олди.