Саудия Арабистонининг “Ал Иттиҳод” клубига аввалроқ “Вулверхэмптон” ва “Тоттенхэм” жамоаларида ишлаган португалиялик мутахассис Нуну Эшпириту Санту бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда Португалия ОАВлари хабар бермоқда.
Саудия клубининг 48 ёшли португалиялик мутахассис билан шартномаси 2024 йилнинг июнига қадар тузилган.
"Тоттенхэм" Сантунинг ишлаган охирги клуб эди. Мутахассис ўтган йилнинг ноябрида ёмон натижалар туфайли жамоани тарк этганди. Лондондаги 4 ойлик ишидан олдин португалиялик мураббий "Вулверхэмптон", "Порту", "Валенсия" ва "Риу Аве" жамоаларини бошқарган.