"Аталанта" ярим ҳимоячиси Маттео Пессина А Сериянинг янги жамоаси ўтишга яқин турибди. Журналист Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, италиялик футболчи "Монца"га ижарага берилади.
Ижара муддати тугагач, клуб 25 ёшли футболчини 15 миллион еврога сотиб олиши мумкин бўлади.
Пессинанинг ўзи "Монца" тарбияланувчиси. Футболчи 7 йил давомида клубнинг ёшлар академиясида ўйнаган, шундан сўнг у бир мавсумни Италия учинчи дивизионида ўтказган.
2021/22 йилги мавсумда Пессина “Аталанта” сафида 37 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.