Кириш Регистрация

"Зенит" ярим ҳимоячиси "Наполи" ёки "Эвертон"га ўтиши мумкин

Баҳо:
+ | -

“Зенит” ярим ҳимоячиси Вендел Россияни тарк этиб, фаолиятини Европада давом эттириши мумкин. Бразилиялик футболчининг агенти ўз хизматларини "Наполи" ва "Эвертон"га таклиф қилган, дея хабар беради Колуна Дофла.

Манба берган хабарга кўра, Вендел ва унинг оиласи Бразилияга қайтмоқчи, футболчига айни вақтда "Фламенго"дан таклиф бор. Бироқ бразилияликнинг агенти футболчининг Европада ўйнашда давом этишини таъкидламоқда.

Қолаверса, Вендел вакилига "Фламенго"нинг музокаралардаги муносабати ёқмади. Шу муносабат билан агент 24 ёшли футболчига фаолиятини Европада давом эттириш вариантини топишга ҳаракат қилмоқда.

Киритилди: 12:15, 05.07.2022.
Ўқилди: 1244 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.