Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис Энрике "Барселона" ҳимоячиси Жерар Пикени Қатардаги Жаҳон чемпионатига таклиф қилмоқчи.
Пике терма жамоадаги фаолиятини якунлашини тўрт йил аввал Россияда бўлиб ўтган ЖЧ-2018даги ёмон ўйинидан сўнг эълон қилган эди. У 2019 йилда у Каталония терма жамоаси таркибида бир марта майдонга тушди ва шундан бери терма жамоалари таркибида тўп сурмади.
Бироқ, инсайдер Жерар Ромеронинг ёзишича, Пикега "Барселона"да мураббийлик қилган Энрике футболчини Қатардаги Жаҳон чемпионатида терма жамоага қайтишга умид қилмоқда.
Пикенин ўзи эса Энрикенинг гапига ҳозирча жавоб бермади. Бироқ, март ойида футболчи Испания терма жамоасига қайтиш имкониятини инкор этмаганди.