Кириш Регистрация

Роналду "Манчестер Юнайтед"нинг кетма-кет иккинчи машғулотини ўтказиб юборади

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналду бугун "Манчестер Юнайтед" машғулотларида бўлмайди.

The Athletic нашрининг ёзишича, португалиялик мавсумолди тайёргарликнинг иккинчи кунини кетма-кет ўтказиб юбориши кутилмоқда.

Футболчилар душанба куни “Манчестер Юнайтед”га келишлари керак эди, бироқ Роналду оилавий шароитни баҳона қилиб келмади. Криштиану жамоага қачон қайтиши ҳозирча номаълум. Жума куни "Манчестер Юнайтед" Таиланд ва Австралия бўйлаб турнега чиқади.

Кеча 37 ёшли ҳужумчи Лиссабонда эди. У Португалия терма жамоаси машғулотлар мажмуасига ташриф буюрди.

Ҳужумчи ўтган мавсумда "Манчестер Юнайтед" сафида барча турнирларда 39 ўйинда 24 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 16:24, 05.07.2022.
Ўқилди: 2386 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4935]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4685]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4372]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3891]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3564]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3522]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3370]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2997]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2758]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2417]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик