Британиялик футбол мутахассиси Рой Кин Криштиану Роналду "Челси"га ўтса, қанча гол уришини тахмин қилди.
Апрель ойида "Манчестер Юнайтед" лондонликлар билан тўқнаш келганида, Роналду Маркос Алонсонинг голидан бир дақиқа ўтиб ҳисобни тенглаштирди. Ўшанда Кин португалиялик футболчининг ўйинини юқори баҳолаб, Томас Тухель жамоасида 50 та гол уришини айтганди.
"Гол уриш энг қийин нарса. Тасаввур қилинг, агар Роналду "Челси"да ўйнаса, қанча гол урар эди. 50 та! Ундан кам эмас!" - деганди Кин ўйиндан сўнг.
Айни пайтда португалиялик футболчининг янги клуби ҳақидаги миш-мишлар кундан-кунга ортиб бормоқда. Бироқ трансфер эксперти Фабрицио Романо португалиялик ҳозирча ҳеч ким билан музокаралар олиб бормаётганини ва у ҳали “Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг билан гаплашгани йўқлигини таъкидлади.
Олдинроқ Роналду Манчестерни тарк этишга қарор қилгани, чунки у клубнинг жорий мавсумдаги трансфер бозоридаги суст сиёсатидан норози бўлгани ҳақида хабар берилганди.