"Фиорентина" спорт директори Даниэле Праде россиялик ҳужумчи Александр Кокориннинг жамоадаги ҳолати ҳақида гапирди. Олдинроқ Италия ОАВлари "бинафшаранглилар" футболчи билан шартномани бекор қилиш ниятида эканлиги ҳақида ёзган эди.
"Кокорин билан шартномани бекор қилиш бўйича музокаралар унчалик яхши ўтмади. Сўнгги пайтларда у яхши ишлаяпти. Шунинг учун, агар шартномани бекор қилишга қарор қилсак, томонларнинг ўзаро келишувига кўра буни қиламиз", - дея Прадени сўзларидан иқтибос келтирмоқда Жанлука ди Марционинг расмий сайти.
Функционернинг қўшимча қилишича, Кокоринга Россия жамоаларидан таклифлар бор. У жамоанинг ўқув-машғулот йиғинларидан сўнг, футболчининг келажаги аниқ бўлишини таъкидлади.
30 ёшли Кокорин 2021 йилнинг қишида Италиянинг “Фиорентина” клуби футболчисига айланиб, “Спартак”дан 4 миллион евро эвазига кўчиб ўтган эди. Бу вақт ичида россиялик “бинафшаранглилар” сафида 11 та ўйин ўтказиб, самарали ҳаракатларини амалга ошира олмади.