Кириш Регистрация

"Челси" Алонсо бўйича келган таклифга рад жавобини берди

Баҳо:
+ | -

"Челси" ҳимоячиси Маркос Алонсонинг "Барселона"га трансферига тўсқинлик қилмоқда, деб хабар берди Mundo Deportivo.

Матбуотда каталонияликлар "Челси" билан шартномаси тугашига бир йил қолган 31 ёшли футболчини қўлга киритиш истаги борлиги ҳақида бир неча бор ёзган, бироқ инглиз клуби Алонсони қўйиб юборишни истамаяпти.

Манбага кўра, Маркос ва унинг атрофидагилар клубга босим ўтказиб, жамоани тарк этиш ва Испанияга қайтиш ниятини яққол кўрсатмоқда, аммо "кўклар" қарорида қатъий.

Алонсо "Реал Мадрид" тарбияланувчиси ҳисобланади. Олти йил ичида испаниялик футболчи “кўклар” сафида 211 та ўйин ўтказиб, 29 та гол урган. У клуб билан 2017 йилда Премьер-лигада, 2019 йилда Европа Лигасида ва 2021 йилда Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан.

Киритилди: 06:59, 06.07.2022.
Ўқилди: 1690 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.