Кириш Регистрация

Т.Агамуродов: "Вазифам — "Бухоро"ни ҳозирги ҳолатдан олиб чиқиш"

Баҳо:
+ | -

Якунланган ҳафтада яна бир Олий лиги клубида мураббий ўзгарди. Ўтган мавсумнинг иккинчи қисмида "Бухоро" жамоасини қабул қилиб олган ёш мутахасис Жамшид Саидов ўз лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига яқиндан бошлаб клубда маслаҳатчи мураббий бўлиб ишлаб келаётган Тачмурод Агамуродов бош мураббий этиб тайинланди. Фурсатдан фойдаланиб янги лавозим билан мураббийни табриклаб, суҳбатлашишга муваффақ бўлдик.

- Тачмурод Шамакович, "Бухоро" клубида бош мураббий этиб тайинланишингиз қандай содир бўлди?
- Клуб раҳбарияти йиғилиш ўтказиб, жамоанинг бу йилги натижаларидан келиб чиққан ҳолда жамоа бош мураббийи лавозимига тайинлади. 2 июнь шанба кунидан эътиборан иш бошладим. Билдирилган ишончни оқлаш учун бор тажрибани ишга соламиз.

- Мураббийлар штабида ҳам ўзгаришлар қиласизми?
- Йўқ, ҳозирча бундай ниятим йўқ. Барча ўз ишини қилаверади. Олдинги йили Бухорода фаолият олиб борган Геннадий Кочнев эса спорт директории лавозимига сайланди. 

- Клуб раҳбарияти олдингизга қандай вазифа қўйди?
- Дастлабки вазифамиз жамоанинг ҳозирги ҳолатдан олиб чиқиш. Биласиз айни дамда "Бухоро" чемпионатда сўнгги ўринда бормоқда. Биринчи давра якунигача ушбу хавфли зонадан қочишимиз керак. Кейин эса чемпионатимизнинг ҳар қандай клубига қаршилик кўрсата оладиган рақобатбардош жамоани ташкил этишимиз лозим бўлади.

- Демак, биринчи даврадан сўнг "Бухоро" таркибида янги футболчилар пайдо бўлади, шундайми?
- Албатта, вазифани амалга ошириш учун таркибни кучайтирмасак бўлмайди. Иккинчи даврада сафимизда янги футболчилар бўлади.

- Таклиф этиладиган футболчилар рўйхатини тузиб қўйган бўлсангиз керак?
- Албатта, "Бухоро"га таклиф этмоқчи бўлган янги футболчилар рўйхатини тузганман.

- Бу футболчилар ўзбекистонликми ёки легионерлар бўлишадими?
- Бу ҳақда гапиришга ҳали жуда эрта. Давралар оралиғида улар билан музокара ўтказамиз, агар келиша олсак жамоага келишади. Шундай экан ҳозирдан янги футболчилар борасида гапириш ноўрин. Вақти келса билиб оласизлар.

Усмон ИБОДОВ суҳбатлашди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:17, 06.06.2012.
Ўқилди: 6175 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4905]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4643]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4350]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3820]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3542]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3480]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3309]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2975]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2724]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2404]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик