"Бавария" спорт директори Оливер Кан "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг мюнхенликлар клубига ўтишига муносабат билдирди.
"Мен Криштиану Роналдуни энг буюк ўйинчилардан бири сифатида билсам ҳам, бу трансфер бизнинг фалсафамизга тўғри келмайди", - деди Кан Sport1de нашрига.
Аввалроқ 37 ёшли португалиялик келаси мавсум ЕЧЛда иштирок этиш мақсадида "МЮ"ни тарк этмоқчи эканлиги хабар берилганди.