Дарвозабон Стив Манданда "Ренн"га ўтди. 37 ёшли франциялик футболчи билан 2024 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланган.
У аввалроқ “Марсель”ни эркин агент сифатида тарк этганди. Дарвозабон ўтказилган ўйинлар сони бўйича клуб рекордчиси ҳисобланади.
Манданда ўтган мавсумда барча мусобақаларда 20та ўйинда майдонга тушиб, 15та гол ўтказиб юборган. 10 учрашувда у ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.