"Тоттенхэм" ҳимоячиси Жаффет Танганга ёзда "Милан"га ўтиши мумкин, дея хабар беради журналист Жанлука ди Марцио.
Италия клуби раҳбарияти 23 ёшли футболчининг агентлари билан эҳтимолий ҳамкорлик борасида аллақачон алоқага чиққан. Танганга мунтазам ўйин амалиёти учун Лондонни тарк этишга қарши эмас.
Англиялик футболчи ҳимоя марказида ҳам, қанотда ҳам ўйнай олади. Transfermarkt портали унинг нархини 12 миллион еврога баҳоламоқда. Танганга ўтган мавсумда "Тоттенхэм" таркибида 19 та ўйинда майдонга тушди.