"Лидс" ҳужумчиси Рафиньянинг инглиз клубидаги келажаги ноаниқлигича қолмоқда. Футболчига "Барселона" ва "Челси" қизиқиш билдирмоқда, аммо трансфер ҳали ниҳоясига етмаган.
Инглиз клуби матбуот хизмати хабарига кўра, Рафинья Австралия бўйлаб сафарда жамоа билан бирга бўлмайди. Бразилиялик футболчи Англияда машғулот ўтказади, "Лидс" эса сотиш бўйича музокаралар олиб боради.
Аввалроқ, Рафинья "Барселона"га ултиматум қўйиб, Испания клубига трансфер бўйича қарор қабул қилиш учун 48 соат вақт бергани хабар қилинганди.
"Челси" футболчига катта қизиқиш билдирмоқда ва 70 миллион евролик трансферга аллақачон рози бўлган.
Рафиньянинг ўзи ҳам "Барселона"да бўлишни хоҳлайди.