Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Одил Аҳмедов sports.ru томонидан Топ-10га киритилди

Баҳо:
+2 | -

Sports.ru сайтининг "Поток сознания" деб номланган блоги Россия чемпионатининг якунланган 2011/2012-мавсуми бўйича энг кучли 10 нафар футболчиси номини аниқлади. Унга кўра, 10-ўрин ҳамжртимиз Одил Аҳмедовга берилган. Аҳмедовга берилган таъриф ва бошқа футболчилар рўйхати билан танишинг:

10. Одил АҲМЕДОВ (Ўзбекистон). "Анжи". 24 ёш. Марказий ярим ҳимоячи.
"Анжи" томонидан мавсум бошида қўшиб олинган таянч ярим ҳимоячиси махачқалъяликлар сафига ҳайрон қоларли даражада жуда осон ва тез қўшилиб кетди. Шу пайтгача у фақат Ўзбекистон чемпионатида тўп сурганига қарамай, у мураббийлар кўрсатмасини тўла бажара бошлади ва барча мураббийларда у илиқ таассурот қолдирди. Жуда тез орада унга Ғарбда (жумладан, Лондоннинг "Арсенал" клубидан) қизиқиш пайдо бўлди, аммо у Россия чемпионатини тарк этишга шошилмади ва ўзининг юқори савияли ўйинини намойиш қилишда давом этди. Жамоанинг ҳимоядан ҳужумга ўтиш пайтида Аҳмедов тенгсиз. Тезкор ва техникаси яхши бўлган футболчи ҳам тўп учун курашда, ҳам ҳужум ташкил қилишда бир хил ҳаракат қила олади. Одил ўз ўйинини янада кучайтиришига ва шу орқали ўзбекистонлик футболчилар учун Европага йўл очиб беришига шубҳа йўқ.

Топ-10нинг қолган футболчилари қуйидагилар:
9. Роман ШИРОКОВ (Россия). «Зенит». 30 ёш. Марказий ярим ҳимоячи.
8. Денис ГЛУШАКОВ (Россия). «Локомотив». 25 ёш. Марказий ярим ҳимоячи.
7. Игорь ДЕНИСОВ (Россия). «Зенит». 27 ёш. Марказий ярим ҳимоячи.
6. Бибрас НАТХО (Исроил). «Рубин». 24 ёш. Марказий ярим ҳимоячи.
5. Андрей ВОРОНИН (Украина). «Динамо». 32 ёш. Ҳужумчи.
4. Ласина ТРАОРЕ (Кот д’Ивуар/Буркина-Фасо). «Кубань». 21 год. Ҳужумчи.
3. Вячеслав МАЛАФЕЕВ (Россия). «Зенит». 33 ёш. Дарвозабон.
2. Александр КЕРЖАКОВ (Россия). «Зенит». 29 ёш. Ҳужумчи.
1. Сейду ДУМБИЯ (Кот д’Ивуар). ЦСКА. 24 ёш. Ҳужумчи.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:19, 07.06.2012.
Ўқилди: 8105 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.