“Манчестер Сити” вингери Рахим Стерлинг тез орада Англиянинг яна бир топ-клуби Лондоннинг “Челси”сига ўтади.
Ижтимоий тармоқ инсайдери Фабрицио Романонинг ёзишича, “аристократлар” футболчини аллақачон тиббий кўрикдан ўтказишган.
Олдинроқ футболчи суммаси 45 миллион еврони ташкил қилиши хабар қилинганди. Ўйинчининг маоши турли бонуслар ҳисобига 55 миллионгача ошиши мумкин.
Стерлингнинг лондонликлар билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Шартномада ҳамкорликни бир мавсумга узайтириш мумкин бўлган банд мавжуд.