"Реал Сосьедад" ҳужумчиси Александр Исак "Ньюкасл Юнайтед"га ўтиши мумкин.
Инглиз клуби раҳбарияти ҳозирда швециялик ҳужумчини сотиб олиш имкониятини муҳокама қилмоқда, деб хабар беради The Athletic.
Аввалроқ “Ньюкасл” “Реймс”дан ҳужумчи Уго Экитике трансферини сотиб олишга уринган, бироқ музокаралар муваффақияциз якунланганди.
Александр Исак янги трансфер мақсади бўлиши мумкин. Ўтган мавсумда футболчи Ла Лигада 32 та ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.