"Наполи" бош мураббийи Лучано Спалетти Калиду Кулибалининг жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.
Ишончли манбаларга кўра, марказий ҳимоячи яқин вақт ичида Лондоннинг "Челси"сига ўтиши мумкин.
Мен доим Кулибалини ҳаммадан афзал кўрганман – у жамоада энг яхши натижага эга ва биз у майдонда бўлганида энг кўп очко тўплаймиз.
У кетишга қарор қилса ҳам, биз ундан чексиз миннатдормиз. У бизга кўп нарса берди, унинг ҳиссаси туфайли ўтган мавсум охирида Чемпионлар лигасига йўл олдик.
Калиду ажойиб футболчи. Агар биз уни сақлаб қолсак, у "Наполи" сардори бўлади, агар бўлмаса, унга энг яхши тилакларимизни тилаймиз, чунки у бунга лойиқ", — дейди Спалетти.