Кириш Регистрация
10/10 14:10 Австралия 3-1 Хитой
10/10 19:00 Ўзбекистон 0-0 Эрон
10/10 19:00 Иордания 0-2 Жанубий Корея
10/10 21:00 Баҳрайн 2-2 Индонезия
10/10 21:00 Қатар 3-1 Қирғизистон
10/10 21:00 Уммон 4-0 Кувайт
10/10 21:00 БАА 1-1 КХДР
10/10 23:00 Ироқ 1-0 Фаластин
10/10 23:00 Саудия Арабистони 0-2 Япония
11/10 01:00 Боливия 1-0 Колумбия
11/10 02:00 Эквадор 0-0 Парагвай
11/10 02:00 Венесуэла 1-1 Аргентина
11/10 05:00 Чили 1-2 Бразилия
12/10 05:00 Перу - Уругвай

АПЛга қайтган "ўрмончилар" трансферлар ойнасини "ёндирди"

Баҳо:
+ | -

"Ноттингем Форест" Премьер-лига янги мавсуми олдидан футболчилар трансфери учун 70 миллион евро сарфлади. Жамоа таркибни "Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль" ва "Бавария" ўйинчилари билан кучайтирди.

23 йилдан сўнг Англиянинг юқори дивизионига қайтган "Ноттингем Форест" юқори даражадаги ўйинлар учун тайёр ҳолатда. Июнь ойининг охирига келиб жамоа сезиларли даражада заифлашди, чунки раҳбарият турли кредитлар олишга мажбур бўлди. Бироқ клуб менежерлари ўз мухлисларини хафа қилишмаяпти - 12 июлга келиб, жамоада аллақачон бир қатор кучли янги ўйинчилар пайдо бўлди. Қуйида улар ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз.

Дарвозабон Дин Хендерсон ("Манчестер Юнайтед"дан ижарага олинган)

2021/22 йилги мавсум 25 ёшли англиялик учун дам олиш мавсуми бўлиб чиқди. Посбон атиги 5 та ўйинда майдонга тушди, Премьер-лигада битта ҳам ўйин ўтказмади. Дин жамоанинг мавсумдаги энг яхши футболчисига айланган Давид Де Хеа билан рақобатлаша олмади. Бироқ, Хендерсон 2020 йилдан бери Англия терма жамоасига чақирилмоқда. Шунинг учун бу дарвозабон захира ўриндиғида қолишга рози бўлмаслиги аниқ.

Июль ойи бошида "ўрмончилар" 2019 йилдан буён жамоа дарвозасини ҳимоя қилиб келаётган конголик посбон Брис Самба клубни тарк этган. Итан Хорват ҳам ижарага берилди. Шу сабабли, Хендерсоннинг рақиблари орасида биргина 27 ёшли Жордан Смит бор эди, у ўтган мавсумда 3 та ўйинда майдонга тушди холос.

Марказий ҳимоячи Мусса Ниакате ("Майнц"дан 10 миллион еврога сотиб олинган)

6 июл куни "Ноттингем" 26 ёшли француз билан шартнома имзолаганини эълон қилди, футболчи билан битим 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. 2018-йилда "Метс"дан харид қилинганидан буён Мусса ҳар мавсумда камида 30 та ўйин ўтказиб, "қизил-оқлар" учун мустаҳкам пойдеворга айланди. Wҳосcоред сайти натижаларига кўра 2021/22 йилги мавсум якунида Ниакате бутун фаолиятидаги энг юқори баллни қўлга киритди - 6,72. 1,90 см бўйга эга марказий ҳимоячи майдонда яхши концентрацияси билан ажралиб туради, у камдан-кам тарзда қўпол хатоларга йўл қўяди, фақат паслар билан боғлиқ муаммоларни яққол минус сифатида ажратиб кўрсатиш мумкин.

Айни дам Стив Купер ихтиёрида марказий ҳимоячилар танловида вариантлар кўп: Жо Уоррал, Скотт Маккенна, Стив Кук, Лоик Мбе Соҳ ва Жо Панзо. Лекин Ниакате ўз савияси бўйича юқоридагилардан устун, шунинг учун у асосий ўйинчига айланиши кутилмоқда.

Ўнг қанот ҳимоячиси Неко Уильямс ("Ливерпул"дан 20 миллион еврога сотиб олинган)

Уельс терма жамоаси футболчиси "Ноттингем" билан 4 йиллик шартнома имзолади. Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, 20 миллион евродан ташқари “Ливерпуль” футболчининг кейинги сотуви суммасидан 15 фоиз улушини олади.

Уильямс Мерсисайд клуби тарбияланувчиси бўлиб, у ўз саёҳатини "қизиллар" лагерида U-19 жамоаси билан бошлаган. Неко асосий таркибда 33 учрашувда майдонга тушган. Ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида у бир муддат "Фулхэм"да ҳам ўйнаб кўрди, чемпионшипда 14 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Неконинг асосий кучли томонлари мувозанатли паслар ҳисобланади. У дриблинг, тўп ва узатмаларни ҳам яхши назорат қила олади. Юрген Клопп футболчини қўйиб юбориш унга осон бўлмаганини айтди:

"Бу Неко учун ажойиб янгилик бўлди. У ўсиб бораётган клубга ўтмоқда. Мен "ўрмончилар" мураббийининг ашаддий мухлисиман. У Некони академияда ишлаганидан бери билади. Менимча, улар бир-бирига жуда мос.

Тўғрисини айтсам, Некони қўйиб юбориш осон бўлмади, лекин у мунтазам ўйнашга ва жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўришга лойиқ. Унинг ўсиши ва ривожланишида ўз ҳиссамизни қўшганимдан хурсандман. Унга фақат муваффақиятлар тилаймиз", — дейди Клопп.

Чап қанот ҳимоячиси Омар Ричардс ("Бавария"дан 8,5 миллион еврога сотиб олинган)

24 ёшли инглиз футболчиси "Ноттингем" билан 4 йиллик шартнома имзолади. Мюнхен клуби футболчининг кейинги сотуви суммаси сотувидан 15 фоизини оладиган бўлди. Ричардс “Бавария”га 2021 йилнинг ёзида “Рединг”дан текинга ўтган эди. Умуман олганда, у мавсум давомида “Бавария” сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди.

У "Бавария"да муваффақиятсизликка учрамади, ротация ўйинчиси сифатида ўзини етарлича оқлади. Ричардс моҳирлик билан дриблинг қилишда яхши хусусиятга эга, тўпни яхши назорат қилади ва пасларда камдан-кам хато қилади. Тўлиқ ўйин амалиётига эга бўлган тақдирда унга келажакда катта клуб таклиф билан чиқиши аниқ.

Киритилди: 23:46, 13.07.2022.
Ўқилди: 8115 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.