Уэльслик собиқ футболчи Райан Гиггз сэр Алекс Фергюсон давридаги "Манчестер Юнайтед"нинг энг таниқли футболчиларидан бири эди. 90-йиллардаги афсонавий жамоани усиз тасаввур қилиш қийин эди. Бироқ, Гиггзни "Манчестер Юнайтед"да Фергюсон умуман ёқтирмасди.
Бир марта Гиггз ўзининг соддалиги билан тарихга кирди. Жамоа сардори Брайан Робсон унга ҳазиллашишга қарор қилди ва клуб раҳбарияти Гиггзга хизмат машинаси совға қилмоқчи эканлигини айтди, бу ҳақда Фергюсон билан гаплашиш ва қандай русумдаги автомобил керак эканлигини муҳокама қилиш керак деди. Гиггз эса гаплашгани САФнинг хонасига кетди...
"Ўша пайтга қадар мен клуб учун 20 та, балки 25 та ўйин ўтказган эдим ва бу ўшанда ҳам иккинчи жамоа учун... Робсон авваллари мен билан ҳақиқатан ҳам ҳазиллашмаган ва мен уни жиддий деб ўйлагандим. Мен ҳақиқатан ҳам машина сўрагани бордим. Ўшанда биз Audi ва VW Passat русумли автомобиллардан фойдаланарди. Мен Фергюсонга: “Жаноб, мен Райан Гиггзман, мен асосий жамоа ўйинчиси бўламан, хизмат машинасига ишонсам бўладими?” дедим.
Унинг менга қараши... Мен унинг қиёфаси қандай ўзгариб бораётганини кўрдим ва ҳали гапим тугамай туриб, у асабийлаша бошлади ва ҳар хил нохуш сўзларни чақира бошлади ҳамда мен ҳали хизмат велосипедига яраша меҳнат қилмаганимни аниқ айтди. Кейин у ўзи мени кўчага улоқтирмасдан олдин тезроқ кабинетидан чиқиб кетишимни билдирди. Мен ташқарига чиқдим, у ерда жамоанинг ярми устимдан кулишди - улар Фергюсоннинг бундай ҳолатларга қандай муносабатда бўлишини жуда яхши билишарди. Бу мен учун қимматли сабоқ бўлди", - дея Гиггз сўзларини келтиради ilposticipo.it сайти.