Кириш Регистрация
23/09 10:30 Хитой 0-0 БАА
23/09 10:30 Эрон 1-4 КХДР
23/09 15:30 Япония 3-0 Таиланд
23/09 15:30 Қирғизистон 4-0 Гонконг

Расман! Максим Шацких - "Пахтакор" бош мураббийи!

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" асосий жамоаси бош мураббийи сифатида Максим Шацких билан келишувга эришилди.

Футбол билан шуғулланишни "Пахтакор" футбол мактабида бошлаган, профессионал фаолиятида Киевнинг "Динамо" клубидаги ажойиб ва сермаҳсул ўйинлари билан мухлислар меҳрини қозонган Шацких кейинчалик мураббийлик ишини ҳам ушбу клубда бошлади. Академия жамоаларидан кейин асосий жамоа мураббийлар штабида фаолият юритди. Кейинчалик Россиянинг "Ротор" клубида ишлади. Июнь ойидан бери у "Пахтакор"да спорт директори сифатида ишлаб келаётганди. Бугун "Пахтакор" футбол клуби ва Максим Шацких ўртасида уч йиллик шартномага имзо чекилди. Валерий Лобановский сингари мутахассис қўл остида "Динамо" Киевда ўйнаган Шацких замонавий футбол билимларини яхши ўзлаштирган. У катта клубда академиядан асосий таркибгача бўлган йўлни иқтидорларнинг тизим асосида босиб ўтишига ёрдамлашган, ёш ва юқори салоҳиятли футболчиларни тажрибали ўйинчилар билан уйғунлаштирган ҳолда ишлашни яхши ўзлаштирган.

Жисмоний тайёргарлик мураббийи сифатида украиналик Виталий Шпанюк таклиф этилди. 51 ёшли мутахассис фаолияти давомида Украинанинг "Кремень", "Арсенал", "Славутич", "Карпати", "Львов", "Ворскла" ва ЛНЗ, Россиянинг "Анжи", "Ротор", Грузиянинг "Динамо" Тбилиси клубларида ишлаган. Шунингдек, уч ярим йил давомида Украина миллий терма жамоасида ишлаган.

Шацкихга ёрдамчи сифатида Вячеслав Беляев ишлайди. У Украинанинг "Таврия", "Металлист", Грузиянинг "Динамо" (Тбилиси) ва Россиянинг "Ротор" клубларида фаолият юритган. Маҳаллий мутахассислардан Денис Иванков (дарвозабонлар мураббийи), Камолиддин Тожиев (ёрдамчи) ва Юрий Сиянов (жисмоний тайёргарлик) Шацкихга ёрдам беришда давом этишади.

Манба: "Пахтакор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 19:19, 15.07.2022.
Ўқилди: 2844 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Зидан Франция терма жамоасининг ҳужум учлигини танлади [3355]

«Барселона» ёки «Реал»: «Манчестер Юнайтед» футболчиси Испанияга кўчиб ўтишга тайёрланмоқда [2381]

Умарали Раҳмоналиев Европада қайси жамоага мухлислик қилишини айтди [2162]

Ўзбекистон — Эрон, Нидерландия — Германия: 24 сентябрнинг энг муҳим ўйинлари [2067]

Родри дунёнинг энг яхши мураббийини атади — бу Флик эмас [1999]

Фабио Каннаваро Ўзбекистоннинг Аргентина билан режалаштирилган ўйини нега ўтказилмаганини тушунтирди [1946]

Роналду Португалия терма жамоасига мурожаат қилди [1887]

Ўртоқлик беллашуви. Бугун вакилларимиз Фарғонада Эрон жамоасини қабул қилади [1841]

Осиё ўйинлари: Владимир Свечников Ўзбекистонга 32 йилдан сўнг тарихий олтин медални тақдим этди [1797]

Шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон Хитойни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлади [1793]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик