Кириш Регистрация
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар 2-4 Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
25/04 23:00 Удинезе 1-2 Рома
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм - Ливерпуль
27/04 18:00 Лечче - Монца
27/04 18:00 Интер - Торино
27/04 19:00 Ман. Юнайтед - Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон - Лутон
27/04 19:00 Фулхэм - Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл - Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия - Хетафе
27/04 21:00 Ювентус - Милан
27/04 21:30 Эвертон - Брентфорд
27/04 21:30 Алавес - Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Драган Скочич Эрон термасидан нимага истеъфога чиқарилган эди?

Баҳо:
+ | -

Эрон ОАВларида ёзилишича, бугун (ёки жуда яқин кунларда) терма жамоа бош мураббийи Драган Скочич истеъфога чиқарилади.

Агар четлатиш амалга оширилса, Эрон термаси ЖЧ финал босқичига чиққанлар орасида мураббийига жавоб берган биринчи жамоа бўлади. Эҳтимолки, турнирда иштирок этишни бошлама й туриб, бундай ишга қўл урган ягона жамоа ҳамдир. Янги бош мураббийнинг сентябрь ойига белгиланган ФИФА кунларидаги битта йиғин асосида «заявка» тўлдиришига тўғри келади. Асосий таркибни эса 21 ноябрга белгиланган Англия термасига қарши биринчи ўйин олдидан 5 кун ичида аниқлаши керак.

Эронлик ҳамкасблар Скочични ишдан бўшатиш тўғрисидаги қарор қандай қабул қилингани ҳақида ёзишди. Эрон миллий жамоасининг ЖЧда мамлакатнинг асосий сиёсий рақиблари - Англия ва АҚШ термаларига қарши қандай ўйнаши энг юқори даражада муҳокама қилинган. Эронда бу жамоаларга ютқазиш мамлакат обрўсига зарба сифатида баҳоланади. Хуллас, икки нафар футболчи (исм-шарифи ошкор этилмади) Президент девонига таклиф қилинган ва улардан жамоанинг мусобақага муносиб тайёргарлик кўриши учун нималар зарурлиги сўралган. Футболчилар эса бандлардан бири сифатида мураббий истеъфосини тилга олишган. Кейин Президент девонидан Спорт вазирлигига, у ердан футбол федерациясига буйруқ тушган. Охир-оқибат, салбий тахминларга қарамай, Эрон термасини саралашнинг учинчи босқичига олиб чиққан ва ҳал қилувчи раунд якунланишига икки тур қолган пайтда ЖЧ йўлланмани таъминлаган Скочич ишдан бўшатилди. Энди асосий масала: унинг ўрнига кимни тайинланиши. Эронда биринчи бўлиб тилга олинаётган икки номзод - булар антагонист: Карлуш Кейруш ва Бранко Иванкович. Ҳар иккиси Эронда ишлаган ва миллий жамоани жаҳон чемпионати финал раундига олиб чиққан. Лекин иккиси бир-бирига сира чидай олмайди. Тўғри, миллий жамоани маҳаллий мутахассисга топшириш тарафдорлари ҳам бор. Аммо дейлик, Али Даи таклифдан бош тортишга улгурди. Қисқаси, Эрон термаси мухлисларини хавотирли 5 ой кутмоқда.

А.НИКИМБАЕВ, «Футболиум»a

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:30, 16.07.2022.
Ўқилди: 1593 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.