"Севилья" марказий ҳимоячиси Жюль Кунде "Барселона"га ўтишга яқин турибди. Кунде ва "Барселона"нинг трансферни амалга оширишга интилишлари узоқ вақтдан бери маълум.
Айнан 23 ёшли франциялик Рафинья ва Роберт Левандовски имзоланганидан сўнг "кўк-анорранглиларнинг" асосий трансфер мақсади бўлди ва энди томонлар шартнома шартлари бўйича тўлиқ келишиб олишди, дея хабар беради инсайдер Николо Скира.
Келишувни якунлаш учун "Барселона" "Севилья" билан трансфер нархини келишиб олиши керак. Аввал хабар қилинганидек, «Севилья» ўз етакчиси билан 60 миллион евро эвазига хайрлашишга тайёр. Кундени сотиб олишга Лондоннинг “Челси” клуби ҳам қизиқиш билдирмоқда.