Туркиянинг "Адана Демирспор" клубининг италиялик ҳужумчиси Марио Балотелли "Валенсия" қизиқишлари доирасида бўлиб турибди.
Marca хабарига кўра, испан клуби форварднинг трансферини 2,5-3 миллионга сотиб олиш имконини ўрганиб чиқмоқда.
31 ёшли Марионинг турк клуби билан шартномаси 2024 йилнинг ёзида якунланади. Transfermarkt уни 2,80 миллион еврога баҳоламоқда.