Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Ўзбекистон делегацияси Бирмингем-2022 Бутунжаҳон ўйинларини иккита медаль билан якунлади

Баҳо:
+ | -

АҚШнинг Бирмингем шаҳрида XV Бутунжаҳон ўйинлари ўз поёнига етиб бормоқда. Айни пайтга келиб, унда қатнашган делегациямиз вакиллари ўз иштирокларини тугатиб бўлишди. Мусобақада 110 мамлакатдан ташриф буюрган 3600 нафардан ортиқ атлет иштирок этди.

Ўзбекистон жамоаси ушбу мусобақага 5 нафар спортчи билан ташриф буюрди. Ҳамюртларимиз орасида дастлаб каратэчимиз Достон Отаболаев майдонга чиқди. -75 кг вазн тоифасида жанг олиб борган 2021 йилги жаҳон чемпиони якунда бронза медали билан тақдирланди.

Шунингдек, Индонезияда ўтган 2018 йилги Осиё ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлган ушу устаси Даря Латишева бу гал ҳам шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилди.

Афсуски, мусобақада баҳс олиб борган бадиий гимнастикачимиз Екатерина Фетисова, жиу-житсучимиз Баҳром Машрапов ҳамда муай-тай устаси Фанат Қаҳрамонга бироз омад етишмади. Шу тариқа, делегациямиз Бирмингемда 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритди. Келгуси Бутунжаҳон ўйинлари 2025 йили Корея Республикасининг Ченгду шаҳрида ўтказилади.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси асосан ноолимпия спорт турларини қамраб олган ушбу мусобақада ҳамюртларимизнинг қўлга киритган муваффақиятлари билан делегациямиз ва спортчиларимизни, мураббийлар штабини табриклаб қолади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 05:55, 18.07.2022.
Ўқилди: 1752 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [12144]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6208]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [4921]

Ямал Левандовскининг “Барселона” билан хайрлашувига биргина сўз билан муносабат билдирди [4019]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [3903]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3323]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2475]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [1949]

«Барселона» «Шахтёр» ҳужумчисига қизиқиш билдирмоқда [1828]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [1787]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик