Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Ўртоқлик учрашуви. "Машъал" дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Сайтимиз орқали хабар берганимиздек, «Машъал» Бухоро шаҳрида маҳаллий «Бухоро» жамоасига қарши ўзининг иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди. Эсингизда бўлса, Муборакда кечган биринчи ўйинда Владимир Фомичев шогирдлари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Навбатдаги беллашувда эса кучлар тенг келди, яъни ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Учрашувда ҳисобни очиш майдон эгаларига насиб этди. Санжар Қувватов рақиб ўйинчисига нисбатан қўполлик ишлатди деб топган ҳакам пенальти белгилади. 11 метрлик нуқтадан грузиялик ҳужумчи Михаил Какаладзе унумли фойдаланди – 1:0. Шу кўйи биринчи таймда дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.

Танаффусдан кейин эса ҳар икки жамоа сафида бир нечта ўзгаришлар рўй берди. Бу орада «Машъал» ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Жамоадошининг бош билан тўпни етказиб бериши натижасида Игорь Петкович ҳисобни тенглаштирди. Кейин эса Тачмурод Агамуродов шогирдлари яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Бу сафар захирадан майдонга тушган Воҳид Шодиев тўп киритишга муваффақ бўлди. Ва ниҳоят ўйин тугашига оз вақт қолганида Муборакда бўлиб ўтган биринчи ўйин қаҳрамони Шаҳзод Шайманов яна ўзини кўрсатди. Вазиятларнинг бирида Юрий Цой дарвозаси томон 25 метрлар чамаси узоқликда жарима тўпи белгиланди. Тўп ёнига яқинлашган Шайманов бир зарб билан дарвозанинг пастки бурчагини аниқ нишонга олди – 2:2. Натижада ўйин дуранг ҳисоб билан якун топди. 

«БУХОРО» - «МАШЪАЛ» - 2:2

Голлар: Какаладзе – пен, Шодиев – Петкович, Шайманов. 

«Бухоро»: Сардор Қобилжонов, Отабек Нарзуллаев, Георгий Квесиешвили, Тарасенко, Жасур Отажонов, Бобир Омонов, Илёс Хайров, Азиз Муротов, Сулаймонов, Евгений Кочнев, Михаил Какаладзе. 

Захирадан тушганлар: Юрий Цой, Асқар Муҳиддинов, Нодир Жўраев, Воҳид Шодиев, Олег Дрожжук, Акмал Рустамов.

«Машъал»: Санжар Қувватов, Аббос Шодмонов, Тони Линдберг, Дилявер Ваниев, Илья Фомичев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Габит Сапаргалиев, Элдор Эргашев, Тимур Дадашев, Самандар Шодмонов, Игорь Петкович. 

Захирадан тушганлар: Ўткир Юсупов, Нодир Давлатов, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Мирзоҳид Ғофуров, Жаҳонгир Абдумўминов, Шерзод Файзиев, Шаҳзод Шайманов, Алик Ҳайдаров, Сардор Раҳмонов. 

Ҳакамлар: Илгиз Танташев, Бобир Қодиров, Ҳусниддин Шодмонов.

Манба: voha.uz
Киритилди: 11:31, 09.06.2012.
Ўқилди: 6255 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.